June 5, 2022

Болани рағбатлантириш

Фарзандим ҳар томонлама ривожлансин деб уни дам олиш кунлари  кинотеатр, боулинг, конькида учиш ва шу каби кўнгилочар машғулотларга олиб бораман. Лекин бунинг ҳаммаси харажатни талаб этади. Бола эса хар дам олишни кутиб яна олиб боришимни сўрар, баъзида эса йиғлаб олиб боришимни талаб қилишни бошлар эди.

Мактабдан ташқари вақтда кўнгилочар жойларга боришни тизимлаштириш, болага бунинг ҳаммаси харажат талаб қилинишини тушунтириш мақсадида болани рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқдим.

Асосан мактабда олган баҳолари ҳисоблаб борилади, кейин мактабдан ташқари яхши хулқи учун қўйилган баҳолар қўшилади. Жамланган аъло баҳолар пулга алмаштирилади. Битта аъло баҳо 2000 сўмга тенг. Тўрт баҳо олса 2 та беш баҳоси куйиб кетади. 3 баҳо 10 та бешни олиб кетади. 2 баҳо умуман ҳаммасини куйдирворади. Уйда қилинган ишларга ҳам 5 баҳо қўйилади. Масалан, ахлатни ташлаб келиш 2 та беш, синглисини боғчага ташлаб келиш 9 гача 2 та беш, 9 дан кейин (кечикса) 1 та беш. Кечқурун 22:00 гача ухламаса 2 та беши олинади, яна такрорланса 4 та беш, яна такрорланса 6 та беш.

Лекин болани пул билан рағбатлантириш яхши эмаслиги ҳақида психологлар мақолаларини ўқиб ўйланиб қолдим.

Бу рағбатлантириш тизими болада ҳақиқатда мактабда яхши баҳо олишга қизиқиш уйғотганлиги сабабли, рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш керак деб ўйлайман.

P.S.:

  1. Болани қўлига нақд пул берилмайди, ҳамма ҳисоб-китоб қозоғда бўлади.
  2. Бирламчи эҳтиёждаги маҳсулотлар (озиқ-овқат, кундалик кийим ва бошқалар) сотиб олишга бу тизимда тўпланган баллар ишлатилмайди.
  3. Қайси ҳаракатга қанча балл берилиши олдиндан келишилади. Тўсатдан қайсидир ишни буюриб 5 қўяман дейиш нотўғри.