Фарзандим ҳар томонлама ривожлансин деб уни дам олиш кунлари кинотеатр, боулинг, конькида учиш ва шу каби кўнгилочар машғулотларга олиб бораман. Лекин бунинг ҳаммаси харажатни талаб этади. Бола эса хар дам олишни кутиб яна олиб боришимни сўрар, баъзида эса йиғлаб олиб боришимни талаб қилишни бошлар эди.